Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИБ ходимига жиноят иши очилди

ИИБ ходимига жиноят иши очилди

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимининг ётоқ ўрнига фуқарони боғлаб қўйгани ва унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, оғзини ҳам боғлагани акс этган видеолавҳа тарқалганди.

Вилоят прокуратураси хабарига кўра, Музработ тумани ИИБ ходими тиббий даволаш муассасасида беморга жисмоний куч ишлатгани билан боғлиқ тарқалган видеолавҳа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланди.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, 2023 йил 19 май куни ЖКнинг 206-моддаси  (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш)1-қисми, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди  билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Музработ тумани прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг