Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимлик мансабдорлари 7 миллиард сўмни ўзлаштирди

Ҳокимлик мансабдорлари 7 миллиард сўмни ўзлаштирди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда «Бюджет маблағларини ўзлаштириш билан шуғулланадиган туман раҳбарларига нисбатан чоралар кўриладими?» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Бош прокуратура томонидан Жиззах вилоятида ўтказилган текшириш чоғида Арнасой туманида режалаштирилган 8000 гектар майдоннинг 1068 гектарига пахта уруғини ўз вақтида экилмаслиги ва зарур агротехник тадбирлар ўтказилмаслиги натижасида 1 549 гектар майдонда пахта етиштириш имконияти йўқотилган.

Бироқ туман ҳокимлиги масъуллари 8000 гектар майдонда пахта етиштирилаётганини кўрсатиб, шу йўл билан 7 миллиард 16 миллион сўмлик қўшимча имтиёзли кредит маблағлари ажратилишига эришишган. Шу тарзда катта миқдордаги маблағ талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат бўйича жорий йилнинг 30 июнида Бош прокуратура жиноий иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, – деди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг