Ҳайдовчиларнинг бир-бирига ўқрайиши пичоқбозликка сабаб бўлди
2021 йил 25 март куни соат 2:30 ларда ака-ука 30 ёшли Жалолиддин Н. ва 27 ёшли Жамолиддин Н.лар бошқарувидаги «Nexia-Ravon» русумли автомашинасида Навоий шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган «Амфитеатр» мажмуаси қаршисидаги чорраҳада ҳаракатланиб кетаётганларида улар билан ёнма-ён ҳаракатланиб келаётган «Malibu» русумли автомашина ҳайдовчиси 28 ёшли Умид Х. билан бир-бирига «нега ўқрайиб қарайсан» деб автомашиналарини чеккага тўхтатишади. Ҳеч бир сабабсиз ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида Умид Х.нинг ўнг оёқ сон соҳасига пичоқча билан бир неча маротаба уриб жароҳат етказганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жалолиддин Н. ва Жамолиддин Н.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «а, Б, в» банди (Безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан совуқ қурол билан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter