Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Газ»чида инсоф, МИБчи «юз» йўқ!

«Газ»чида инсоф, МИБчи «юз» йўқ!

Фото: «Xabar.uz»

Газ идораси ва МИБ (Мажбурий ижро бюроси) ходимлари фаолиятида уйғун нуқталар йўқ эмас. Хизмат жараёнида вазият тақазосига қараб, икки тараф бир ёқадан бош чиқариши мумкин. Бироқ «газ»чи инсофсиз бўлса, МИБчи «юзсизлик» (яхши маънода) қилар экан. Бюронинг Наманган вилояти, Янгиқўрғон туман бўлими ходимлари шундай қилишди.

Нега?

Гап шундаки, яқинда МИБ туман бўлими ходимлари энергия ресурсларлардан қонуний фойланиш масаласини ўрганиш жараёнида бир хонадонга киришади. Қаралдики, бу ерда биноийдеккина иссиқхона барпо этилган, кўчатлар авж уриб ўсмоқда. Яхши. Бироқ кўзни яшнатиб турган иссиқхона ноқонуний равишда табиий газ тармоғига улаб қўйилган экан. Энг қизиғи, иссиқхона эгаси «Ҳудуд газ» МЧЖ Янгиқўрғон туман филиали ходими Х.Ҳошимов экани кимнинг хаёлига келибди дейсиз?!

МИБчилар «юзхотир» қилишдими? Йўқ! Акс ҳолда, ушбуни ёзиб ўтирмаган бўлардик. Ходимлар юзига қонунни парда қилиб, ҳисоб-китобга тушишди: ноқонуний уланиш ортида таъминотчи корхонага салкам қирқ миллион зарар етказилибди!

Кейин-чи?

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳадемай масала қонуний интиҳосини топади, насиб...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг