«Газчи» 1000 АҚШ доллари билан қўлга тушди
Олтиариқ туман газ таъминоти участкаси ходими Р.Х. 1000 АҚШ доллари билан қўлга тушди. У мазкур пулни ижарага олган нонвойхонанинг лойиҳа-техник ҳужжатларини тўғрилаш ва газлаштириб эвазига талаб қилган. Ҳали иш бошлаб улгурмаган тадбиркорга эса бу талаб маъқул келмади. Ва тўғри шу туман МИБ бошлиғига мурожаат қилди.
Тадбиркор аризасини сотвутмай ишга киришган МИБ Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Олтиариқ туман бўлими тезкор ходимлари дарров тадбир ўтказиб, «тумангаз» маъмурий биносининг ўзида «ҳожатбарор»ни далилий ашёлар билан қўлга олақолди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter