Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фуқароларни 170 000 АҚШ долларга «ухлатганлар»га нисбатан жиноят иши очилди

Фуқароларни 170 000 АҚШ долларга «ухлатганлар»га нисбатан жиноят иши очилди

Фуқароларни 170 минг АҚШ долларига чув туширган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура мутбуот хизмати маҳкама ҳузуридаги департаментга таяниб маълум қилди.

Унга кўра, департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда  «Б.Э.» хусусий корхонаси раҳбари Д.К ва унинг жиноий шериклари қилмишлари фош этилган. Улар бир неча фуқароларни алдаб, Сурхондарёнинг тоғ ва тоғолди ялангликларида ўсувчи ноёб коврак (ферула) ўсимлиги смоласини шартнома асосида йиғиш учун рухсат олиб бериши эвазига 170 000 АҚШ доллари ва 53,0 млн. сўм пулларини фирибгарлик билан қўлга киритгани айтилади.

Қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг