Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фирибгар: «Уйингдан ўлик чиқади, боланг ўлади!»

Фирибгар: «Уйингдан ўлик чиқади, боланг ўлади!»

Фото: «Region15.ru»

2021 йил 25 май куни туман ИИБ ТБдан тушган ҳужжатларга кўра, Сурхондарё вилояти Бандихон туманининг «Обод турмуш» маҳалласида яшовчи, Ҳ.Мехринисо ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берган.

Аризага асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи, Б.Муҳайё шу йил 16 май куни Ҳ.Меҳринисонинг яшаш уйига келган. Сўнг «уйингдан ўлик чиқади, боланг ўлади!» — деб қўрқитиб, нархи 900.000 (тўққиз юз минг) сўмлик аёллар тилла зираги, 2 дона нархи 80.000 (саксон минг) сўмлик аёллар рўмоли, 200.000 (икки юз минг) сўм пули, нархи 60.000 (олтмиш минг) сўмлик 2 метр аёллар матоси ва 1 дона нархи 60.000 (олтмиш минг) сўмлик ёш болалар ёпинчиқларини олиб кетганлиги аниқланган.

25 май куни Б.Муҳайёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг