Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиқди — прокуратура жиноят иши қўзғади

Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиқди — прокуратура жиноят иши қўзғади

Иллюстратив фото

Фарғона вилоят прокуратураси интернетда тарқалган «Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиқди» сарлавҳали хабар юзасидан расмий баёнот берди.

Таъкидланишича, Учкўприк туманининг Султон МФЙ, Султон қишлоғида яшаган, 2007 йилда туғилган, вояга етмаган Р.А. 2022 йилнинг 16 октябрида Бувайда туманининг Янгиқўрғон қишлоғида жойлашган «Ансор» савдо мажмуасида ота-онасининг назоратисиз юриб, ушбу мажмуада ўғирлик қилмоқчи бўлганида ИИБ ходимлари томонидан ушланган ва туман ИИБ бошлиғининг шу кунги қарори билан Қўқон шаҳрида жойлашган вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕИҲЁКМга жойлаштирилган.

17 октябр куни Р.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳушидан кетганлиги сабабли шаҳар тез-тиббий ёрдам ходимлари чақирилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ шифохонага олиб кетилаётган вақтида у вафот этган.

Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига «бош мия калла ёпиқ шикасти, мия қаттиқ парда остига қон қуйилиши, бош мия моддасининг лат ейиши» сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан 18 октябр куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, жиноятга бевосита алоқадор икки нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕИҲЁКМ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг