Эшак гўшти билан боғлиқ ҳолатга аниқлик киритилди
Ижтимоий тармоқларда «Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида эшак гўштидан таом (шашлик) тайёрланмоқда, эҳтиёт бўлинг» каби хабар ва фотолар тарқалди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат Тошкент вилояти ҳудудида содир бўлган эмас.
Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилишича, жорий йилнинг 26 май куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, Косон тумани Арабхона махалласида яшовчи, фуқаро Н.Т.га тегишли бўлган хонадон ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, фуқаролар Н.Т, С.Н., Ш.Х., Т.А. лар ушбу хонадонда истеъмол қилиниши мумкин бўлмаган ҳайвон (эшак)ларни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб келаётганлиги аниқланган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter