Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер керакми? Туман ҳокими қарорини чиқартириб беришга 4000 «кўки»дан сўради

Ер керакми? Туман ҳокими қарорини чиқартириб беришга 4000 «кўки»дан сўради

Фото: «profidom.com.ua»

Бош прокуратура департаментининг Риштон туман бўлими ва ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда Риштон тумани «Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази» директори И.К. фуқаро Н.К.га туман ҳокимлиги захирасидан фермер хўжалиги ташкил этиши учун 6 гектар ер ажратиш тўғрисида туман ҳокими қарорини чиқартириб бериш эвазига 4000 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг