Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ногиронлиги аниқ кўриниб турган шахслар қўшимча текширувдан ўтказилмаслиги белгиланди

Ногиронлиги аниқ кўриниб турган шахслар қўшимча текширувдан ўтказилмаслиги белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларга ногиронлик қўшимча текширувлар ўтказилмасдан муддатсиз даврга белгиланиши кўзда тутилган.

Шу тариқа тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолиятига оид бўлган меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар битта ҳужжатга жамланди.

Бунда:

- республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, тиббий-ижтимоий эксперт ва педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тўғрисидаги Низомлар;

- тиббий-ижтимоий эксперт ва педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида фуқароларни кўрикдан ўтказиш тартиблар;

- зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган давлат тиббиёт муассасаларига бепул текширувлар ўтказиш учун бириктирилган тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари рўйхати;

- фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш учун қабул қилиш ва ўтказиш тартиби, ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратлар ҳамда кўрикдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик белгиланадиган касалликлар рўйхати;

- жабрланганнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини экспертизадан ўтказишнинг асосий мезонларини, касблар фаолияти билан боғлиқ касб касалликлари рўйхатини, жабрланганда касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражалари ҳамда уларни белгилаш тартиблари тасдиқланди.

Бундан ташқари, қарорда ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронликни муддатсиз даврга белгилаш кўзда тутилган.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқишнинг муддатлари ва босқичларини, уни ишлаб чиқишда ногиронлиги бўлган шахс ҳамда мутахассислар иштирокини, дастурни бажаришда бажарувчи ташкилотларга қўйиладиган талаблар ҳамда унда белгиланган тадбирларнинг мониторингини олиб бориш ва бажариш натижаларини баҳолаш аниқ вазифа этиб белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг