Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Тошкент вилоятида икки шахсни қўлга олди

ДХХ Тошкент вилоятида икки шахсни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди, дейилади ДХХ хабарида.

Қайд этилишича, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1974 й.т. К.С. ҳуқуқ-тартибот идораларидаги мансабдор танишлари орқали фуқарони Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бошқа ҳолатда эса Олмалиқ шаҳрида жойлашган хусусий автомактаб директорининг ўринбосари Ч.Х. маҳаллий фуқарога ўқув курсларига қатнашмасдан, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, Ч.Х. муқаддам Жиноят Кодексининг 166-моддаси (талончилик) ва 277-моддаси (безорилик) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда ҳар иккала қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг