ДХХ Самарқандда давлатга зарар етказган корхонани аниқлади
ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Пахтачи туманидаги хусусий корхона раҳбари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўрсатилган зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, қарор талабларига зид равишда, техник шартда кўрсатилган лойиҳадан ташқари ўзбошимчалик билан газ қувури ўтказиб, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузган ва оҳак ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланди.
«Ўзэнергоинспекция»нинг Самарқанд вилоят бўлими томонидан берилган хулосага кўра, мазкур корхона 387245 м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги натижасида давлат манфаатларига 580 млн. сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter