Дорихона раҳбари 22 миллион сўмлик «Тропикамид» сотаётган вақтида ушланди
Бугун халқимиз оғир синовли кунларни бошдан ўтказаётган вақтда афсуски ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида ноқонуний ҳаракатларини давом эттираётган шахслар ҳам учраб турибди. Шундай даврда уларнинг бу ҳаракатларини ҳеч қандай важлар билан оқлаб бўлмайди.
Жумладан, Тошкент вилояти ИИББ ҳамда Зангиота тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан, хусусий дорихона бошлиғи 22 миллион 500 минг сўмлик савдоси чекланган «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дориларни қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида холислар иштирокида қўлга олинган.
Кеча, 28 апрель куни Зангиота туманида ўтказилган тадбир давомида, асли самарқандлик бўлган, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи, хусусий дорихона раҳбари ва шу билан бирга Зангиота туман Тиббиёт коллежининг 3 курс талабаси 32 ёшли Озод Т. махсус харидорга ҳар бир донасини 150 минг сўмдан жами 22 миллион 500 минг сўм пул эвазига 150 қути «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори моддасини сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, ИИББ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш тезкор ходимлари томонидан тезкор суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter