Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ ходимлари махсус рецептсиз кучли дори воситаларини сотган дорихона ишчисини аниқлашди

ИИББ ходимлари махсус рецептсиз кучли дори воситаларини сотган дорихона ишчисини аниқлашди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳамкорлигида наркотик воситаларининг ноқонуний савдосига қарши кураш бўйича олиб борилган тадбирлар давомида аниқланишича, Учтепа тумани 14-кварталда жойлашган «Регистон фарм» МЧЖ ишчиси 24 ёшли Фарход Э. махсус рецепт талаб қилмасдан кучли таъсирга эга дори воситалари сотуви билан шуғулланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Дорихонани кўздан кечириш вақтида 193та «Регапен» таблеткалари, 140 флакон «Тропикамид» ва 1100 та таблетка «Карбамазепин» топилган.

Тўпланган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси («Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш») бўйича жиноий иш қўзғатилиши масаласини ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Департаментга топширилган.

«Ҳурматли фуқаролар! Дорихона ишчилари «Тропикамид» ёки «Регапен» дориларини рецептсиз сотаётганлиги гувоҳи бўлган бўлсангиз, бу ҳақда 102 ёки 71-232-30-40, 71-232-40-50 рақамларига хабар беринг. Қонун доирасида чора кўрилади», дейилади хабарда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг