Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Даллолми  ёки «репетитор»?

Даллолми  ёки «репетитор»?

Фото: «Ru.dreamstime.com»

Тошкент шаҳри Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро 42 ёшли Муқаддас А. қизи 18 ёшли Умида О.ни Ниғмат У. исмли ўқитувчиси институтга кириши учун ўқув фанларидан «репетиторлик» асосида тайёрлаб юриб, етарли балл тўплай олмаганлиги сабабли, унга таниши 23 ёшли Шахбоз С. чет элда жойлашган олий ўқув юртларидан бирига имтиҳонсиз жойлаб қўйишда ёрдам беришини айтиб, Шахбоз С. билан таништирган ва 2020 йилнинг 30 август куни Миробод туманида жойлашган Ойбек метро бекати олдида Шахбоз С. ҳақиқатан ҳам, унинг қизини чет элга ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, 4 500 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармаганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан мазкур фуқароларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг