Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чустда давлат ижрочиларига қаршилик кўрсатган шахс озодликдан маҳрум қилинди

Чустда давлат ижрочиларига қаршилик кўрсатган шахс озодликдан маҳрум қилинди

Мажбурий ижро бюроси суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиб, давлат ва фуқаролар манфаатини таъминлайди. Бу эса гоҳида осон кечмайди. Айниқса, қарздорликларни ундириш мақсадида борган давлат ижрочилари фаолиятига қаршилик кўрсатиш ҳолатлари ҳам учраб туради.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси хабар беришича, жорий йилнинг 13 апрел куни Бюронинг Чуст туман бўлими давлат ижрочилари Ж.Н. нинг хонадонига фуқаро фойдасига 42,1 млн. сўм қарздорликни ундириш мақсадида боришади. Бироқ, қарздор мажбуриятини бажариш ўрнига, давлат ижрочилари фаолиятига кескин қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақоратлайди. Устига- устак уйдан чиқариб юбориш мақсадида жанжал кўтаради. Давлат ижрочиларининг бирини юз қисмига, бирини эса кўкрак қисмига жароҳат етказади. Ҳолат бўйича Ж.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят иши қўзғатилади.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Чуст туман судида мазкур ҳолат кўриб чиқилди. Суд жараёнларида барча ҳолатлар ўз исботини топиб, Ж.Н. жиноят кодекснинг тегишли моддаси билан 3 йил-у, 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг