Бунёдкор стадиони олдида турган машина ичидан 27 ёшли йигитнинг жасади топилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Бунёдкор стадиони автотураргоҳи олдида Gentra'да юзи скотч билан ўралган одамнинг жасади топилгани ҳақида хабар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 31 август куни соат тахминан 18:00 ларда 1996 йилда туғилган Б.А. яшаш манзилидан ўз бошқарувидаги қора рангли Gentra'да чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 1 cентябрь соат 11:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги футбол спорт майдони ҳудудида жойлашган автотураргоҳда Gentra'нинг ичидан мазкур эркакнинг мурдаси бош юз қисми бир неча қатлам полиэтилен пакет билан ўралган ҳолда топилган.
Эркакнинг мурдаси шубҳали ҳолда аниқланганлиги ва бир қатор дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказмасдан туриб, қонуний тўхтамга келиш имкони мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter