Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош шифокор ўз хизмат хонасида ушланди

Бош шифокор ўз хизмат хонасида ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокори қўлга олинди.

Қайд этилишича, у мазкур туман тиббиёт бирлашмасига қарашли автомашиналар турар жойидан давлат шерикчилиги асосида пуллик автотураргоҳ ташкил этиш учун ушбу бирлашмадаги таниши орқали 20 сотих ер ажратилишида ёрдам бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 500 АҚШ доллари ва 10 млн. сўм пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг