Бош прокурор: «Энг кўп қўшиб ёзиш Хоразм, Бухоро ва Сирдарёда»
Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги Ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродовнинг ҳисоботи эшитилди.
Бош прокурор айрим мутасадди идоралар томонидан яратилган янги иш ўринлари ва иш билан таъминланганлар ҳақидаги ҳисоботларга қўшиб ёзиш ҳолатлари кузатилаётганини таъкидлаган.
Жумладан, прокуратуранинг назорат тадбирларида (15 352 та) энг кўп Хоразм, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланиб, иш ўринларининг ҳисоботлардан чиқарилиши таъминланган ва айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилган.
Эслатиб ўтамиз, бош прокурор ҳисоботида ўтган йилда республикада умумий жиноятчиликнинг 15,7 фоизга камайгани қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter