Бош прокуратура «Термиздаги қамоққа олишлар» юзасидан расмий баёнот берди
Бош прокуратура томонидан Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий баёнотда.
Қайд этилишича, бугунги кун ҳолатига Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат ва жамият ҳамда тадбиркорларнинг манфаатларига 35,6 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Шу сабабли, жорий йил 24 сентябрь куни Термиз шаҳар собиқ ҳокими, кейинчалик унинг 2 нафар ўринбосари ва жиноятга алоқадор бошқа 8 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термизнинг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳамда бошқа мансабдорлар ҳибсга олингани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter