Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болалар уйи тарбияланувчисига алимент ундирилди

Болалар уйи тарбияланувчисига алимент ундирилди

Муҳаммадали 5 ёшда. У болалар уйида тарбия оляпти. Тақдир тақозоси билан оила бағрида эмас,  меҳрибонлик уйида улғаймоқда.   

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Қ.Ш.дан ундирувчи Тошкент шаҳар болалар уйи ҳисобига вояга етмаган Т.М.нинг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувига 17.08.2023 йил куни келиб тушган. Бюронинг туман бўлими томонидан қарздор ота бир неча марта огоҳлантирилишларга қарамай алимент пулларини ўз вақтида тўламай келган.

Давлат ижрочиси Ж.Жўрақулов томонидан қарздорга нисбатан олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида болалар уйи ҳисобига 36 млн 500 минг сўм алимент пуллари ундириб берилди. 

Бошқа изоҳга ҳожат йўқ. Муҳаммадали соғу-саломат улғайсин, тақдир унинг келажагини чиройли қилсин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг