Боғчада боланинг калтакланиши бўйича ИИБ муносабат билдирди

«Самарқанддаги боғчада 1 ёшли гўдак калтаклангани айтилмоқда» сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан расмий муносабат билдирилди.
5 август куни Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида яшовчи Ш.Н. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳридаги «Мечта» хусусий боғчаси тарбиячиси шу боғчада тарбияланадиган 1 ёшли фарзанди Р.И.нинг юз қисмига урганлиги баён қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Экспертизалар тайинланган.
Текширув якунига кўра қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter