Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бобур Ғаниевнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмади

Бобур Ғаниевнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмади

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Бобур Ғаниев номи билан танилган блогер ЙПХ ходимини ҳақорат қилгани учун ушланиб, унга суд томонидан жарима ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.

Тошкент шаҳар судлари матбуот хизматининг маълум қилишича, блогернинг адвокати томонидан келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмаган.

«Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2021 йил 1 октябрь кунидаги қарорига нисбатан, Б.Ғаниевнинг адвокати Ф.Толибов томонидан апелляция шикояти келтирилган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси 2021 йил 6 октябрь куни Б.Ғаниевга нисбатан жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг қарорини ўзгаришсиз қолдирди.

Б.Ғаниевнинг адвокати Ф.Толибов томонидан келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилди», дейилади хабарда.

Қайд этиш лозим, автоблогер Бобур Ғаниевнинг ушланиши ва унга қўйилган айбловлар юзасидан жамоатчиликда бир қатор саволлар юзага келганди, жумладан ҳуқуқшуносларда ҳам.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг