Битта сохта, битта ҳақиқий кадастр ходими жиноят устида ушланди
Битта сохта, битта ҳақиқий кадастр ходими нақ жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, маҳкама ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жалақудуқ туман бўлимлари ходимлари ИИБдаги ҳамкасблари билан ўтказган тезкор тадбирда сохта «кадастр»чининг фирибгарлиги фош этилди. Муқаддам шундай жинояти учун судланган М.К. фуқароларга ўзини туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ходими деб таништириб икки нафар фуқаронинг ҳар бирига 6 сотихдан ер майдони олиб беришга ишонтириб, эвазига 1.300 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Худди шундай ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса ҳақиқий кадастр ходими ушланди. Яъниким, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси Жондор тумани филиали мутахассиси Ф.С. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, унинг 23 сотих ер майдонини деҳқон хўжалиги номига расмийлаштириш масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилади. Эвазига талаб қилган 400 АҚШ доллари ҳисобидан 100 АҚШ доллари ва 2 млн сўмни олган вақтда...
Ҳар икки ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter