Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир неча миллиардлик имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бир неча миллиардлик имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда,  «S.» ва «L.C.» МЧЖ раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, Зангиота туманидаги банк филиалидан енгил типдаги замонавий иссиқхона қуриш мақсадида 5,9 млрд сўм имтиёзли кредити ажратилишига эришиб, шундан 1,2 млрд сўмини банк биржаси орқали 129,4 минг АҚШ долларига айирбошлаганлиги, 3,8 млрд сўмига жияни Н.нинг номига Қибрай туманида янги уй-жой қуриб, жиноий фаолиятдан олинган даромадини легаллаштирганлиги, ўз навбатида, банк ходимлари ажратилган кредит маблағини мониторинг ўтказмаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг