Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келинини калтаклаган сурхондарёлик эркакка суд жазо тайинлади

Келинини калтаклаган сурхондарёлик эркакка суд жазо тайинлади

Сурхондарёдаги аёлнинг калтакланиш ҳолати бўйича ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинганди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган Г. Хандаловнинг уй-жой масаласида С. Қаюмовага нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлиги Денов туман суди томонидан кўриб чиқилди.

Унга нисбатан Денов туман судининг 7 майдаги қарори билан МЖтКнинг қатор моддалари билан айбли деб топилиб, БҲМнинг 50 баравари (12,2 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Томонларнинг уй-жой масаласидаги низоси фуқаролик тартибида ҳал қилиниши тушунтирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг