Атом энергиясидан фойдаланишдаги қоидабузарликлар учун жарима қанча бўлади?
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳага кўра, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 25 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса — фуқаролардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача, мансабдор шахслардан эса — 30 бараваридан 35 бараваригача миқдорда жарима унидирилади.
Қонун лойиҳаси билан танишиш ва таклифлар қолдириш 2020 йилнинг 12 январига қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter