Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда новвос ўғирлаган маҳалладошлар

Андижонда новвос ўғирлаган маҳалладошлар

Фото: «IIV.UZ»

2020 йил 26 сентябрдан 27 сентябрга ўтар кечаси номаълум шахслар Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани, Тадбиркор МФЙда яшовчи фуқаро Ж.Ш.нинг ҳовлисига кириш эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, молхонасидан умумий қиймати 12 миллион сўм бўлган жами 2 бош новвосни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилган, дея хабар берди Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида, ўғирлик содир этган номаълум шахслар қўлга олинди. Улар 2 бош новвос эгасининг маҳалладошлари Ж.Ш ва Б.К.лар бўлиб чиқди.

Ж.Ш ва Б.К.лар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг