Андижонда муҳтож оилаларга ажратилган 82,2 млн. сўм талон-торож қилинди
Андижоннинг Шаҳрихон туманидаги «Якка тут» МФЙ мансабдорлари 82,2 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди. Бу ҳақда «Xabar.uzга Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, маҳалла оқсоқоли ва бошқалар кам таъминланган оилалар тоифасига кирмайдиган 51 нафар фуқарога асоссиз равишда моддий ёрдам пуллари тўлаб берилиши оқибатида ҳақиқий муҳтожларга берилиши керак бўлган маблағлар «эгасини таниб» кетган, гўё. Бундай «меҳрибонлик»нинг тагида шунчаки эътиборсизлик ётибдими ёки бошқа сабабларми — терговда аниқланади. Чунки, ҳолат бўйича ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари бошлаб юборилгани айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter