Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда ИИБ капитанини калтаклаган зўравон қидирувга берилди

Андижонда ИИБ капитанини калтаклаган зўравон қидирувга берилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Андижонда Ички ишлар органи капитани калтаклангани ҳақида хабар тарқалгани ортидан вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув бошлангани маълум қилинганди.

Охирги маълумотларга қараганда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 105-моддаси «и» банди (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Асосий гумондор сифатида кўрилаётган Ҳ. Э. (1985 йилда туғилган) UFC жангчиси экани айтилмоқда. Бироқ гумондор қочиб кетгани сабаб унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Қўлга тушгани ҳамоно қамоққа олинади. Бу ҳақда жиноят иши бўйича Андижон шаҳар суди ажрими чиққан.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 24 сентябрь куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси раҳбари, капитан С.Ғ. «Дамас» машинасида кетаётиб, йўл қоидасини бузиб, йўл четида тўхтаб турган «Спарк» машинасига урилган. Бунга жавобан «Спарк» ҳайдовчиси ва салон ичидаги йўловчи «Дамас» ҳайдовчисини уриб, тан жароҳати етказишган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилган.

Суд-тиббий экапертизаси хулосасига кўра, жабрланувчига «бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши, чап томон ғалвирсимон суяк катакчаларининг ёпиқ синиши, бурун тўсиғининг травматик қийшайиши, чап кўз қовоқлари қонталаши, тери ости гематомаси, чап кўз олмаси 2-даражали контузияси, чап чакка соҳаси шилиниши» ташхиси қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг