Андижонда диспетчер ва иқтисодчи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб пул олган шахслар ушланди.
Қайд этилишича, РТТЁМ Андижон вилояти филиали «Call-маркази» диспетчери М.А. фуқаро М.Қ.ни 1 500 АҚШ доллари эвазига ушбу «Сall-маркази» га ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда РТТЁМ Андижон вилояти филиали иқтисодчиси Д.У. ўз хизмат хонасида М.А.дан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter