Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон ва Хоразм вилоятларида институт ходими ва талаба ушланди

Андижон ва Хоразм вилоятларида институт ходими ва талаба ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат тиббиёт институти ҳисобчиси М.А. абитуриент Д.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали институтнинг «Педиатрия иши» йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 000 АҚШ доллари билан бирга фуқаролик паспорти нусхаси ва абитуриент варақчасини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир, Урганч давлат университети талабаси М.М. фуқаро С.ни ушбу университетнинг тарих факультетига университетда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини фуқаро О. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг