Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амударёдаги қотиллик фош этилди

Амударёдаги қотиллик фош этилди

2019 йил 8 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Ўзбекистон кўчасида яшовчи Ш.А.нинг уйидан, Тадбиркорлар кўчасида яшаган С.С.исмли шахснинг тан жароҳатлари билан жасади топилиб, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Амударё тумани Ўртақаъла МФЙда яшовчи А.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг