«Америка орзуси»ни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлганлар ушланди
Самарқанд вилояти ДХХ ҳамда ИИБ бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Пайариқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган И.Н. ушланди.
У маҳаллий фуқарони сохта ҳужжатлар асосида Туркия ва Япония орқали АҚШга жўнатиш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилиб, дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун келишилган пулдан 10 минг АҚШ доллари ва унинг хорижий паспортини талаб қилиб олаётган вақтда қўлга олинган.
Фуқаро И.Н. ушбу жиноятни 1994 йилда туғилган таниши, Тойлоқ туманида яшовчи У.А. билан тил бириктирган ҳолда амалга ошираётганлигини маълум қилди.
Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ АҚШ ва Хитойга юбормоқчи бўлган шахслар қўлга тушганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter