Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аэропортда йўловчи ёнидан иккита қадимий танга чиқди

Аэропортда йўловчи ёнидан иккита қадимий танга чиқди

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Термиз аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан  божхона чегаралари орқали маданий бойликларни ноқонуний равишда юртимиз ҳудудидан олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинган.

Мазкур пост орқали «Термиз-Домодедова» йўналишида учиб кетаётган фуқаро Ж.Б. яшил йўлак орқали ҳаракатланар экан, унга тегишли бўлган сумка рентген аппаратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур сумкада оғзаки сўровда маълум қилинмаган, сумка ичидаги оқ рўмолчага ўралган эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган, республика ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган 2 дона қадимий тангалар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг