Адлия вазирлиги мансабдорнинг ахлоқсиз қилмишига муносабат билдирди
Аввалроқ Хоразм вилояти адлия ва ФВБ бошлиқларининг жирканч ишлари ошкор бўлганди.
Адлия вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
«Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда қайд этилган вазирлик ҳудудий бошқармаси раҳбарининг на қонунларга, на ахлоқ ва қадриятларга мос келмайдиган ҳаракатлари бизни чуқур ларзага солди. Ушбу жиноий ҳаракат ҳақидаги бизга маълум бўлган вақтидаёқ у лавозимидан озод этилган. Унга нисбатан тегишли суд ҳукми чиқарилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.
Қонунчиликка кўра судлар ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларидан мустақил равишда олиб боради, ўз ҳукм-қарорларини мустақил равишда чиқаради. Шу сабабли Адлия вазирлиги собиқ ходимга нисбатан суд ҳукмини шарҳлаш ваколатига эга эмас», дейилади вазирлик муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, Меҳрибонлик уйининг вояга етмаган бир қанча қизлари билан 10 ой давомида жинсий алоқада бўлиб келган мансабдорлар фақатгина 1 йил 6 ой муддатида озодликни чеклаш жазосига тортилган.
Бу жамоатчилик ўртасида эътирозларни келтириб чиқармоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter