Адлия вазирлиги 2019 йилда қандай лойиҳаларга қўл уради?
8 январь — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этилган кун (мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг — 1992 йил 8 январида Адлия вазирлиги қайта ташкил этилган).
Адлия вазирлиги тизимида айни пайтда 4 та янги бошқарма, 1 та муассаса, 14 та юридик коллеж, 200 та туман (шаҳар) адлия бўлими, Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази, Адлия вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилган.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари сони 200 та, ходимлари сони — 619 нафар.
Адлия вазирлиги 2019 йилни улкан режалар билан бошлади, таъкидлаш ўринлики, 2018 йил вазирлик фаолиятида улкан бурилишлар йили бўлди.
2018 йилнинг муҳим воқеалари
Адлия вазирлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг «Очиқлик индекси» рейтингида 2018 йили 59 та давлат органи орасида 1-ўринни эгаллади.
Вазирлик томонидан бевосита 230 дан ортиқ қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилди, бу 2017 йилдагидан икки баравар кўп.
Хусусан, Норма ижодкорлиги концепцияси, қонун ости ҳужжатларини камайтириш, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар қабул қилинди; қонун ҳужжатлари лойиҳаларини давлат тилида тақдим қилиш шартлиги белгиланди.
Шунингдек, 2018 йилда:
– нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари фаолияти такомиллаштирилди;
– давлат хизматларини кўрсатиш соҳаси такомиллаштирилди;
– нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига давлат органларининг аралашуви камайтирилди;
– маҳаллалардан маълумотномалар сўрашга чек қўйилди;
– қурилган уй-жойни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги ҳоким қарорини чиқаришга бўлган талаб бекор қилинди, марказлар орқали 10 кунда қабул қилиш тартиби ўрнатилди (илгари 6 ойдан 8 ойгача чўзиларди);
– кўчмас мулкнинг олиб қўйилиши сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопланмасдан бузиш қатъий тақиқланди.
1 850 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Ҳуқуқий тарғибот
127 000 дан ортиқ тарғибот тадбирлари (2017 йил 63 минг), хусусан 102 000 та учрашувлар ўтказилди. Ўтган йилга нисбатан икки бараварга ошди.
38 мингдан ортиқ уйма-уй юриб, аҳоли билан бевосита суҳбатлар қилинди, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Туман адлия бўлимлари томонидан қишлоқ жойларда, марказдан олис ҳудудларда 52 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Фуқаролар минимал даражада билиши лозим бўлган масалалар юзасидан ҳуқуқий қўлланма тайёрланди. Қўлланмада фуқаролик, мулк, ер, уй-жой, меҳнат, таълим, солиқ ва оила қонунчилигига доир муҳим тушунчалар очиб берилган.
«Huquqiy axborot» телеграм каналига асос солинди. Ҳозир каналнинг 130 мингдан ортиқ аъзоси бор. Канал инглиз тилида ҳам юритилмоқда.
Жаҳон тажрибалари ўрганилиб ҳуқуқий тестлар жамланган (test.adliya.uz) сайт яратилди. Сайтда 1000 га яқин ҳуқуқий тестлар жамланган.
100 дан ортиқ халқ сайиллари, акциялар ва флешмоблар ўтказилди. Шундан, ноябрь ойида республиканинг барча ҳудудларида «Ҳуқуқингни бил ва талаб қил» акцияси ўтказилди.
10 та номинация бўйича турли танловлар ўтказилди. «Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси» танлови, «Биз коррупцияга қаршимиз» номли мегатанлов, унинг доирасида «Коррупция — тараққиёт кушандаси» номли иншолар танлови ўказилди.
Ҳар ҳафтада журналистлар ва ОАВ ходимлари учун «Адлия ахбороти» брифинги ўтказиб келинмоқда. Журналистлар учун махсус семинар-тренинг ўтказилди, улар учун махсус қўлланма ҳам тайёрланди.
Коррупция, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат, адолат тантанаси мавзуларида мультипликацион ҳамда қисқа метражли фильмлар тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Нотариат соҳаси
53 та ҳолатдаги ҳужжат нусхаларини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилиниши натижасида нотариал ҳаракатлар сони 5,9 млн.тадан 4,2 млн.тага, яъни 30 фоизга камайди.
Қўшимча 703 та штат (146 та нотариус) жорий этилди. Ҳар бир нотариусга тўғри келадиган 42700 та аҳоли сони 36400 тага, яъни 14 фоизга камайди.
«Click», «UPAY» каби мобил банкинг тизимлари орқали нотариал ҳаракат учун тўловларни амалга ошириш йўлга қўйилди.
Кўчмас мулкларни фақатгина у жойлашган жойдаги нотариал идора томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинди.
Натижада, нотариал идоралар фаолияти устидан шикоятлар сони 40 фоизга камайди.
Автомашинани бошқариш ёки сотиш ҳуқуқи билан ишончномаларни яқин қариндошларга берганлик учун давлат божи миқдори 1,7 бараварга арзонлашди. Автомашиналарни олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи миқдори ўртача 2-5 маротабагача арзонлашди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаси
Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 16 300 та мурожаатнинг 10 846 таси белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, шундан 7 мингтаси (64 фоизи) қаноатлантирилди.
Юридик хизмат соҳасида
2018 йил январь ойида юридик хизматлар соҳасида 4753 штат бирлиги мавжуд бўлиб, вакант лавозимлар сони 1448 тани, ёки 30,4 фоизни ташкил этган.
Вакансияларни кескин камайтириш мақсадида:
- ҳар бир вакант лавозим бўйича манзилли иш олиб борилди;
- юридик хизмат ходими сифатида адвокатларга ҳам ишлаш ҳуқуқи берилди.
Натижада, вакант лавозимлар сони 5 фоизга туширилди (жами 3797 та штат бирлигидан вакантлар сони 223 та).
2048 та юридик хизмат ходими суҳбатдан ўтказилди. Бироқ, уларнинг барчаси ҳам ўз лавозимига лойиқ деб топилмади. 215 та номзод юридик хизмат ходими лавозимига тайинлаш бўйича суҳбатдан ўта олмади, бу билан билими ва кўникмалари етарли бўлмаган номзодларни юридик хизматга ўтишининг олди олинди.
Ҳар бир ҳудудда сайёр ўқишлар ташкил этилиши натижасида 1400 нафар ёки 37 фоиз юридик хизмат ходими малакаси оширилди, 748 нафари ёки 20 фоизи аттестациядан ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик
Адлия вазирлигида хорижий мамлакатлар адлия вазирликлари ва халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари билан 110 дан ортиқ учрашувлар ташкил этилди.
БМТТД (8 млн. АҚШ дол.), Европа иттифоқи (10 млн. евро), USAID (12 млн. АҚШ дол.), TIKA (1,4 млн АҚШ дол.), Жаҳон банки (1,5 млн АҚШ дол.), Company House (34 минг АҚШ дол.), NSGI (375 минг АҚШ дол.), Citizens Advice (108 минг АҚШ дол.), KOICA (6,4 млн. АҚШ дол. 2020-2023 йй.) ва бошқа ташкилотлар билан қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Адлия вазирлигининг қонун ижодкорлиги, нотариат, аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги фаолиятини ўрганиш мақсадида Беларусь, Тожикистон Республикалари адлия вазирликлари делегациялари келди. Озарбайжон ҳамда Қозоғистон давлатларидан делегацияларнинг келиши режалаштирилди.
Президентнинг юқори даражадаги ташрифлари доирасида Туркия Республикаси, Тожикистон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Ҳиндистон ҳамда Миср Араб Республикаси адлия вазирликлари билан ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди.
Юридик таълим ва ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш
Илк маротаба Давлат хизматлари марказлари томонидан Тошкент давлат юридик университетга ўқишга кириш учун 7000 дан ортиқ абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинди. Натижада аҳолининг 5 млрд. сўмдан ортиқ маблағлари ва вақти тежалди.
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ҳужжат қабул қилиш жараёни соддалаштирилди. Ўқишга киришда тест-синовлари бекор қилинди, ўқиш даври бир йилга қисқарди.
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлашнинг 6 ойлик курслари ташкил этилди.
2019 йилда 14 та юридик коллежларда янгича тизим бўйича ўқишлар бошланади.
Давлат хизматларини кўрсатиш
Кўрсатилаётган давлат хизматлари сони 40 бараварга ортди (2017 йилда 120 минг хизмат кўрсатилган бўлса, 2018 йилда 4 млн. 600 мингдан ортиқ).
Кўрсатилаётган хизмат турлари 37 тадан 103 тага етди.
Давлат хизматларини олиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар сони 155 тадан 92 тага камайтирилди;
Хизмат кўрсатиш учун талаб этилган жами 522 кунлик муддат 218 кунга қисқартирилди.
Эксперимент тарзида 31 турдаги хизматлар жорий этилди.
Автобус ва махсус жиҳозланган «Дамас» автомашиналари орқали 94 мингта мобил давлат хизматлари кўрсатилди.
Олис ва чекка жойларда 40 тага яқин давлат хизматларини кўрсатиш шохобчалари ташкил этилди.
Ҳудудларда 95 та марказ биносининг қурилиши бошланди, 7 таси фойдаланишга топширилди.
2019 йилнинг 1 январдан бошлаб:
- васиятнома каби нотариал ҳаракатларни амалга оширишда аудио ва видеоёзиш ускуналаридан фойдаланилади;
- нотариал идорага мурожаат қилувчиларнинг шахсини аниқлашда ва нотариал ҳаракатларни тасдиқлашда тарафларнинг бармоқ изларини олиш йўли билан амалга оширади (бундай амалиёт ҳатто хорижий давлатларда ҳам мавжуд эмас);
- уй-жойни ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди;
- нотариал идораларда ягона дарча тамойили асосида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.
Адлия вазирлигининг 2019 йилдаги режалари
Соҳани тизимли ривожлантиришда:
- Адлия вазирлигининг 5 йиллик стратегияси ишлаб чиқилади;
- вазирликларни ичида биринчилардан бўлиб тўлиқ электрон ҳужжат айланишга ўтилмоқда — бунда вазирликнинг қуйи тизимида ижро интизомини назорат қилишнинг вертикал тизими ўрнатилади, фаолиятда қоғоздан фойдаланишдан бутунлай воз кечилади;
- адлия органлари ва муассасаларининг коррупцияга қарши курашишнинг идоравий дастури ишлаб чиқилади;
- адлия органлари фаолиятининг «Биз халқ учун очиқмиз» шиори остида «Open justice» («Очиқ адлия») дастури доирасида тизимли чора-тадбирлар белгиланади;
- «Advice.uz» портали ишга туширилади ҳамда «Street law» (Кўча ҳуқуқи — оддий ҳуқуқ) лойиҳаси амалга оширилади;
- «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми ўтказилади;
- Хорижий давлатларда ходимларнинг малакасини ошириш 2018 йилга нисбатан камида 1,5 баробарга кўпайтирилади;
- адлия вазири маслаҳатчиси сифатида тажрибали чет эллик мутахассислар жалб қилинади.
Норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида:
- Фуқаролик қонунчилигини ривожлантириш Концепциясининг лойиҳаси ишлаб чиқилади;
- «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасида:
Барча 22 турдаги нотариал ҳаракат тўлиқ электрон дастур орқали амалга оширилади. Шунингдек:
- фуқаро шахсини аниқлаш ва нотариал ҳужжатларни тасдиқлаш бармоқ изларини сканер қилиш орқали амалга ошириш;
- давлат хизматлари марказлари учун янги 90 та бино қуриш;
- давлат хизматлари агентлигининг ФҲДЁ архивидаги 20 млн. ҳужжатларни рақамлаштириш, ФҲДЁ соҳасида «блокчейн» технологиясини қўллаш орқали ахборот хавфсизлиги ва уларнинг шаффофлигини таъминлаш;
- давлат хизматлари томонидан 2019 йилда кўрсатилиши режалаштирилган 160 та хизмат турлари учун онлайн-тўловларни ҳамда 201 та марказларда электрон навбатни жорий қилиш;
- ходимлар ва Давлат хизматлари марказлари самарадорлигини баҳолаш механизмини, «ситуацион марказ»лар фаолиятини йўлга қўйиш;
- жамоат транспортларининг энг серқатнов бекатлари (метро, автовокзал ва аэропортлар, шунингдек бозорлар ва йирик савдо комплекслари)да «йўл-йўлакай» давлат хизматларини жорий этиш (Маълумот учун, бундай хизматлардан кўзланган асосий мақсад — аҳолининг вақти ва харажатини тежаш бўлиб, мисол учун Японияда давлат хизматларини кўрсатишга мўжлалланган махсус инфокиосклар метронинг хар бир бекатига ўрнатилган бўлиб, аҳоли бир бекатга киришдан аввал қилган мурожаати юзасидан тайёр бўлган ҳужжатни метродан чиқишдаги бекатдан олиб кетиш имконияти яратилган);
- аҳолини ҳамда давлат идораларининг вақтини тежаш ҳамда тезкорликни таъминлаш учун давлат хизмати кўрсатувчи ваколатли органларнинг қоғоз кўринишидаги архив базаларини электрон базага (рақамлаштириш) ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter