Адлия бўлимлари йилнинг шу давригача 25 мингдан ортиқ мурожаат қабул қилган
«Тараққиёт стратегияси» марказида журналистлар учун «Сарҳисоб: Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилги Давлат дастури ижроси» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда маълум қилинишича, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан шу кунгача 25 мингдан ортиқ мурожаат қабул қилиниб, қонуний ҳал этилган.
12 мингга яқин фуқароларнинг қабули амалга оширилиб, 7 мингдан ортиқ фуқаролар сайёр тартибда уйма-уй юриб қабул қилинди.
Адлия вазирлиги томонидан 221 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан 44 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди. Ушбу кўрсаткич Охирги уч йил давомида 3 баробарга ошди.
1 561 та қонун ҳужжати лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди, 516 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатига олинди.
Судларга 32 млрд. сўмлик 8 мингдан ортиқ даъво аризалари киритилди.
Келиб тушган жами 37 мингдан ортиқ мурожаатларнинг қарийб 27 мингтаси қонуний ҳал этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter