8 март куни қиз боладан пул талаб қилган шахс ушланди
2022 йил 5 март куни 16 ёшли Ғ.Г. Андижон вилояти, Қўрғонтепа туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади.
Унда ўзига тегишли бўлган SIM-картасини йўқотиб қўйганлигини, уни топиш мақсадида ўзининг телефон рақамига қўнғироқ қилганида нотаниш шахс кўтариб, ҳақиқатдан ҳам SIM-карта ҳозир ўзида эканлиги ва ушбу рақамга уланган Telegram мессенжерини очиб, сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни юклаб олганлигини билдириб, маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслиги учун 400 минг сўм пулларни талаб қилиб келганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан жорий йилнинг 8 март куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда товламачилик йўли билан Ғ.Г.дан талаб қилаётган 400 минг сўм пуллардан 200 минг сўм пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, у Қўрғонтепа тумани Кўкбулоқ кўчасида яшовчи 25 ёшли Қ.А. эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Қўрғонтепа туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Қ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter