2020 йилда қандай қонунлар ишлаб чиқилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 йилдаги «2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 278-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Норма» хабар бермоқда.
Ҳужжат билан ишлаб чиқиладиган ва Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳалари рўйхатини ўз ичига олган дастур тасдиқланди. Масъул вазирлик ва идораларга лойиҳаларни тайёрлаш режа-графикларини тасдиқлаш топширилган.
2020 йил охиригача 24 та қонун лойиҳаси, хусусан, «Транспорт тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида», «Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида», «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида», «Расмий статистика тўғрисида», «Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида», «Савдо тўғрисида»ги қонунлар, Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳалари тайёрланиши ва киритилиши режалаштирилмоқда.
Қонун лойиҳаларининг сифатли тайёрланиши, муҳокама қилиниши, экспертизадан ўтказилишини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарларига шахсий жавобгарлик юклатилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.05.2020 йилдан кучга кирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter