Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

13 марта жавобгарликка тортилган шахс яна жиноятга қўл урди

13 марта жавобгарликка тортилган шахс яна жиноятга қўл урди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти Ёзёвон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам ЖКнинг 184-моддаси билан 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро А.А.нинг навбатдаги кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.

У ўзига тегишли хулоса чиқармай, солиқ тўламаслик ҳамда ноқонуний даромад орттириш мақсадида бошқа фуқаролар номига «Q-Farg’ona» ХК, «Y-binokor», «Т-строй», «Ф-бест» ва «М-бест» номли МЧЖларни ташкил қилган. 

Сўнг, ташкил қилинган жамиятларнинг фаолиятини амалда ўзи юритиб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиб, савдодан тушган 3,2 млрд сўмни кирим қилмаганлиги, 163,2 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаган ҳолда «Q-Farg’ona» ХК ва «Y-binokor» МЧЖни қасддан банкротликка олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг