Зоминда сел тўхтагани айтилмоқда
Бугун, 4 май куни Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида туманнинг «Пешағор», «Аччи», «Қанғли» ва «Шўрча» қишлоқларидан ўтган сойларда сел сувлари оқими кузатилгани маълум қилинганди.
ФВВ хабарига кўра, ҳодиса натижасида сел сувлари «Жиззах - Зомин» автомобил йўли остида ўрнатилган қувурларга сиғмасдан ушбу йўлнинг 25, 26, 27-километрлари устидан тошиб ўтди.
Зудлик билан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ва қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига етиб боришди. Қутқарувчилар томонидан икки нафар фуқаро сел оқимларидан қутқарилди. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.
Айни пайтда сел оқимлари тўхтаган. Автомобил йўллари махсус техникалар ёрдамида сел қолдиқларидан тозаланиб, ҳаракат тикланган.
Воқеа жойида вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида 140 нафар қутқарувчилар ва 8 та махсус техника, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотларнинг 83 нафар шахсий таркиби ва 25 та махсус техникаси сел оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланмоқда. Ходимлар томонидан сел сувлари тошган кўчалар, аҳоли хонадонлари ўрганилмоқда, сел қолдиқлари тозаланмоқда, ҳовли ва ертўлаларда тўпланган сув махсус техникалар ёрдамида чиқариб ташланмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter