Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зарафшон арчасини кесганлар ушланди

Зарафшон арчасини кесганлар ушланди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Хўжайдод маҳалласида яшовчи фуқаро Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Ишонч телефони»га мурожаат этиб, тоғда ўсувчанлигини йўқотмаган Зарафшон арчалари таг қисмидан кесилганини хабар қилган.

Мазкур мурожаатга асосан Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Миллий гвардиянинг вилоят бошқармалари ходимлари иштирокида махсус гуруҳ тузилиб, айтилган манзилда ўрганиш олиб борди.

Тадбир чоғида Бойсун давлат ўрмон хўжалигининг Олачапон ўрмон бўлимига қарашли 2-айланма, 7-кварталдан яйлов сифатида фойдаланиб келаётган ижарачи И. Ш. боғни ўраш мақсадида шу ҳудудда ўсувчанлигини йўқотмаган ҳар хил диаметрдаги 14 туп Зарафшон арчасини таг қисмидан кесиб олгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳудуд ўрмон қоровули О.Н ва ижарачи И.Ш нинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекси 79-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан маъмурий жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган 13 миллион 500 минг сўм зарар белгиланди.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабар қилишича, айни пайтда жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг