Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Заправкадаги машина яна кутилмаганда ёниб кетди

Заправкадаги машина яна кутилмаганда ёниб кетди

Тошкент вилоятидаги заправкада машина ёниб кетди. Бу ҳақда вилояти ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.

13 январ куни соат тахминан 22:00 ларда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида 1999 йилда туғилган фуқаро Г.Кга тегишли бўлган «Ваз2107» русумли транспорт воситасига газ қуйиш вақтида ёнгин келиб чиққан.

Натижада «Ваз 2107» автомобили қисман ёнган.

Ушбу ёнғин натижасида фуқаролар соғлиғига зиён етмаган.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ Янгийўлда ҳам шунга ўхшаш ҳодиса содир бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг