Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотадаги ёнғин салкам етти соатда ўчирилди

Зангиотадаги ёнғин салкам етти соатда ўчирилди

Фото: Xabar.uz

Бугун, 11 январ куни Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, «Гулзор» МФЙда жойлашган текстил цехида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. ФВВ ёнғин ҳақида қўшимча маълумот берди.

Хабарга кўра, 11 январ соат 08:05 да Тошкент вилояти Зангиота тумани «Гулзор» МФЙ Ёшлик кўчасида жойлашган текстил цехида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушди.

Шунга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:20 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:05 да қуршаб олинган ва соат 15:05 да бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этишга 37 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг 2-3 қаватларидаги 2900 кв.м ишлаб чиқариш майдонлари, ускуналар ва унда сақланаётган тайёр ҳамда ярим тайёр трикотаж маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 11500 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ раҳбарияти, вилоят ва туман ФВБ раҳбарияти етиб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг