Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотада ёнғин ичидан одам олиб чиқилди

Зангиотада ёнғин ичидан одам олиб чиқилди

Фото: ФВВ

Кеча, 31 октябрь куни соат 17:20 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек ҳудуди «Мевазор» маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди.

ФВВ кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни ўчирган.

Қутқарувчилар ёнғинни бартараф этиш чоғида аланга ичида қолиб кетган 1978 йилда туғилган фуқарони қутқариб, унинг ҳаётини сақлаб қолганлар.

Шунингдек, уларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида хонадоннинг 250 метр квадрат майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Фуқаро тез-тиббий ёрдам орқали шифохонага юборилган. Айни вақтда унинг аҳволи яхши.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг