Россияда автоҳалокатга учраган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди
2020 йилнинг 25 ноябрь куни Россия Федерациясида ўзбекистонлик Х.А. автоҳалокатга учраган эди.
Умуртқа поғонасидан оғир жароҳат олиши оқибатида шу пайтга қадар ҳамюртимиз 3 марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Ушбу юртдошимиз жорий йилнинг 2 апрель куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда «Uzbekistan airways» акциядорлик жамияти кўмагида Москва-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтарилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter