Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходимининг ҳайдовчини ургани акс этган видеога изоҳ берилди

ЙПХ ходимининг ҳайдовчини ургани акс этган видеога изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалди. Унда ЙПХ ходимининг ҳайдовчига қўл кўтаргани кўринади.

Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

«Жорий йилнинг 7 октябрь куни тахминан соат 07.30 дан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори Б.Назирхўжаев Шайхонтоҳур туманидаги Бунёдкор ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасида тирбандликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатни тартибга солиб турган.

Бироқ соат 08.30 ларда давлат рақами 01 J 055 XA бўлган «Ласетти» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 1984 йилда туғилган Э.А. уяли телефондан фойдаланиб, ЙПХ инспекторининг ишорасига бўйсунмасдан чорраҳага кириб келган.

ЙПХ инспектори ҳайдовчига содир этган қоидабузарлигини тушунтираётган вақтида ҳайдовчи ЙПХ инспекторини онасини ҳақорат қилган, натижада ўзаро тортишув юзага келган. Ҳайдовчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

ЙПХ инспекторининг хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг