Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёш қизчаларини аёвсиз калтаклаган аёл қилмиши сабабини айтиб берди

Ёш қизчаларини аёвсиз калтаклаган аёл қилмиши сабабини айтиб берди

Видеодан лавҳа

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида она ўз фарзандларига озор бериб, уларни хўрлаётгани тасвирланган видео тарқалган эди. Қорақалпоғистон ИИВ ходими билан суҳбатда она нима сабабдан бундай ёвуз ишга қўл урганини маълум қилди.

«Қизларимни уриб видеога олганим сабаби  — эрим Россияда эди, мен фарзандларим билан бирга ёлғиз яшардим. Видеони юбориб, укалари балки келиб бизга қарашар деганим, барибир келишмади. Ўртада ота-онам касал бўлиб, шок ҳолатда эдим. Қизларимни урганимдан пушаймонман», — дейди у.

«Видеога ўзим олдим ва эримга жўнатдим, менга раҳми келар, уйидагиларга айтар, бизни ёнимизга келишар деб, лекин ундай бўлмади. Кейин яна видеога олиб жўнатдим, яна таъсир қилгани йўқ. Худо кўзимни очди. Отам ўлди. Шу норасидаларни кўз ёши шу деб биламан», — қўшимча қилади аёл.

Фарзандларининг тўнғичи беш, кичкинаси икки ярим ёшда.

Аёлнинг айтишича, ҳозирда эр-хотин бахтли яшамоқда, бироқ қайнонаси уларни кўра олмай, эски видеоларни тарқатган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг